16-давлат мактабгача таълим ташкилотида “Зулфияхоним издошлари” танлови ўтказилди8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 16-давлат мактабгача таълим ташкилотида “Зулфияхоним издошлари” номли танлов ташкил этилди. Танловдан кўзланган асосий мақсад ёш авлодни маънавий баркамоллик руҳида тарбиялаш, уларга ўзбек адабиёти ва маънавиятида муҳим ўрин тутган Зулфияхонимнинг ҳаёти ва ижодини тарғиб қилишдан иборат бўлди.
Тадбир давомида иштирокчилар ўз иқтидорларини намоён этиб, шеърлар ўқиш, саҳна кўринишлари, ижодий чиқишлар ҳамда миллий қадриятларимизни тарғиб этувчи чиқишлар ва пазандачилик иктидорларини намойиш этиш билан қатнашдилар.Танлов қизғин ва кўтаринки руҳда ўтиб, иштирокчиларнинг ижодий қобилияти, сахна маданияти ва билимлари ҳакамлар томонидан баҳоланди. Тадбир якунида фаол қатнашган иштирокчилар ва педагоглар муносиб рағбатлантирилди.

комментариев