» » 15 апрель – Садриддин Айний таваллуд топган кун (1878-1954)

15 апрель – Садриддин Айний таваллуд топган кун (1878-1954)

Садриддин Айний – ёзувчи, олим ва ўзбек ҳамда тожик адабиётининг ХХ аср жамоат арбоби. Айний ўзбек ва тожик адабиётида ҳам тарихшунос, ҳам адабиётшунос ва олим сифатида илмий-тадқиқий ишларини олиб борган. Рудакий, Ибн Сино, Саъдий, Васифий, Бедил, Навоий, Аҳмад Дониш каби шоир ва олимлар ҳақида романлар ёзган.
1878 йил Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани, Соктари қишлоғида туғилган. Унинг отаси тегирмон устаси, бобоси эса мулла бўлган. Олти ёшлигида отаси Садриддинни масжид қошидаги мактабга топширади. Аммо мактаб ўқитувчиси саводсиз бўлган, шу сабабли ота ўғлини бу мактабдан олиб, қишлоқ мулласининг рафиқаси Биби Халифанинг аёллар учун мактабига жойлайди. Шунга қарамай, мактабни битириб, у ўқишни ва ёзишни билган. Саводга уни Бухорода таълим олган Сайид Акбар ўргатган.
1889 йил чечак тарқалган вақт Садриддин тоғаси, отаси ва онасидан айрилади. Катта акаси Муҳиддин бошқа бир қишлоқда мулла бўлади ва ўн бир яшарли болакай ўз укасига ғамхўрлик қилиб, оила боши бўлади. У укаларини едирар, кийинтирарди, бозорда савдо қилиб, ер чопарди. 1890 йил Шарифжон Маҳдум унга Бухорога кетишда ёрдам бериб, у ерда Мир Араб мадрасасида таҳсил олади.
Садриддин мадрасада таълим берилувчи китобларга нисбатан, кўпроқ шеърият билан қизиққан. 1892 йил бошларида Шарифжон Маҳдум уни ўз уйида яшашга таклиф қилади. Бу уйда адабиёт ва санъатга яқин одамлар кўришар, суҳбатлар қуриб, китоб мутоаала қилишарди. У вақтлар унинг ўзи ҳам турли тахаллусларда шеърлар ёзарди. “Айний” тахаллусини у 1896 йил олган. 1905 йил машҳур шоир бўлгач, унинг шеърлари сайланма асарлар тўпламига киритилган. У вақтлар ташкил қилинган “Маърифат” жамияти “янги услубдаги” мактаблар (маҳаллий) учун дарсликлар ёзган.
Жадидларга яқинлиги боис, 1915 йил у шубҳа остига тушиб, таъқиб қилинади ва ҳукуматдан яшириниб, пахта заводида ишлашига тўғри келади. Шунга қарамай, 1916 йил Айнийни кутилмаганда Бухоронинг энг катта мадрасаларидан бири Ҳиёбонга мударрис этиб чақиришади. Аммо бу таклифни у рад этади. 1917 йил 8 апрель куни Бухородаги ўзгаришлар туфайли жадидчилар намойиш уюштиришади. Оммавий ҳибсга олиш жараёнлари бошланади. Айний “ҳурфикр” сифатида 75 маротаба ҳимчинда уриш орқали жазоланиб, “Обхона” зиндонига ҳибсга ташлашади, у ердан ҳеч ким тирик чиқмаган.
Уни руслар қутқаришади. Укаларидан бири Сирожиддин амирнинг ҳукми билан қатл этилади, Муҳиддин эса “босмачи”лар томонидан ўлдирилади. Садриддин Айний большевикларга ачинган, оммада кенг тaнилган инқилоб мавзусидаги шеърлар ёзган, Бухорода инқилобий чиқишларда ёрдам берган.
1920 йил уйланиб, рафиқаси билан Самарқандга кетади. Инқилобий ғалабадан сўнг айрим вақт мактабда дарс беради, сўнгра бутунлай адабий фаолият билан шуғулланади. Совет вақтида, асосан адабий фаолият билан машғул бўлган. 1929 йил Тожикистон ССР Марказий сайлов ҳайъати аъзоси, 1934 йил эса СССР Ёзувчилар уюшмаси раҳбарияти аъзоси этиб сайланади.
У илк бор “Тожик адабиёти намуналари” номли тожик миллий ижодий сайланмасини тузган. Садриддин Айний Тожикистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби (1940), Ўзбекистон ССР ФАнинг шарафли аъзоси (1949), филология фанлари доктори (1949), 1951 йилдан Тожикистон ССР ФАнинг биринчи президенти, Тожикистон Давлат мукофотининг биринчи лауреати (1950) бўлган.
Садриддин Айний ўзининг она тили ҳисобланган тожик тили билан бирга, ўзбек тилини ҳам яхши билган ва ўзининг айрим асарларини шу тилда ёзган. У икки халқ адабиётига ҳам сезиларли ҳисса қўшган.
Унинг “Одина” (1924 йил нашр этилган), “Дохунда” (1930 йил нашр этилган), “Қуллар” (1934), “Судхўрнинг ўлими” (1939), “Хотиралар” (“Бухоро”) (1949—1954) асарларини ёзган.
Ёзувчи Д.Икромий “Барчамиз “Одина” орқали шаклландик...”, деган. “Дохунда” муаллифнинг соцреализм оқимидаги ривожини кўрсатади. Агар Одина пассив қаҳрамон бўлса, Дохунда эса инқилобнинг фаол қатнашчиси. “Қуллар” — XIX асрнинг 30-йилларидан XX асргача бўлган Ўрта Осиё ҳаётини тасвирловчи биринчи тожик романи “Судхўрнинг ўлими”га мунофиқ ва хасис Қори Ишкамбанинг ҳаёти Плюшкин, Иудушка Головлёв, Гобсекларники билан уйғунликда, шу билан бирга, тожик халқининг миллийлигига эга тарзда акс этган.
“Хотиралар” болалик, ёшлик ҳақидаги новеллаларнинг тўплами бўлиб, ўша асрлар оралиғидаги Бухоро ҳаётини очиб беради. Улар Леонид Леонов, Константин Федин каби ёзувчиларнинг эътирофига, шунингдек, Эронда ҳам юқори баҳога сазовор бўлган. Устоз ижодини, шунингдек, Самуил Маршак, Антанас Венцловалар ҳам юқори баҳолашган. Луи Арагон уни Жек Лондон ҳамда Киплинглар билан қиёслаган. 1962 йил Қоирда бўлиб ўтган Осиё ва Африка ёзувчилар анжуманида Рабиндранат Тагор, Лу Синь, Таха Хусейн каби шарқ мумтоз ижодкорлари билан бир қаторга қўйилган. Айнийнинг асарлари рус, украин, беларус, литов, поляк, чех, француз, урду тилларига таржима қилинган. Ўрта Осиёнинг тарих ва адабиётга оид асараларининг муаллифи саналади.
Рудакийдан XX аср бошларигача бўлган шеъриятнинг энг яхши намуналарини ўз ичига олган “Тожик адабиёти намуналари” номли тожик миллий ижодий сайланмасини тузган. Ушбу нашр орқали Айний тожикларнинг алоҳида миллат сифатида мавжудлигини исботлаган.
Шоирнинг ўзи “тарихи далиллар асосидаги асар пантурклар ҳақидаги зўравонлик ва изланишлар асосидаги гумонларни бартараф этди ва уларни муҳрлади...” деган. Бу борада Файзулла Хўжаев билан ўрталарида можаро бўлиб ўтган. Пантуркийлик йигирманчи йил бошларида юқоридан мадад олган, зеро, СССР Туркистон билан яхши муносабатларда манфаатдор бўлган. Гарчи, у бундай айбланишларга дучор бўлса-да (масалан, Н.И.Бухарин томонидан айбланган), Айний Совет ҳукуматини тан олмайди.
Айний 1941 йил Темурий, шунингдек, мумтоз  шеъриятнинг буюк асосчиси Рудакий қабрини очишда қатнашган. Сталин, Максим Горький, Ёқуб Колас, Юлиус Фучиклар билан кўришган.
Сайдриддин Айний 1954 йил 15 июль куни Сталинобод (ҳозирги Душанбе)да вафот этган.

комментариев