» Кўчма савдо карвони йўлга тушди

Кўчма савдо карвони йўлга тушди


   Covid-19 пандемиясининг олдини олиш мақсадида жорий этилган карантин даврида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ошди.  Шу боис Тойлоқ туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан туманимизнинг барча маҳаллаларида кўчма савдо нуқталари фаолияти йўлга қўйилди. Ҳар кун ҳар бир маҳаллада тадбиркорлар томонидан кўчма савдолар амалга оширилмоқда. Энг муҳими, мазкур савдо дўконларида маҳсулотлар арзонлаштирилган нархларда, аҳоли доимий яшаш жойларида сотилмоқда. 
    Бу кишиларга қулайлик яратиш билан бирга бозорлар ва савдо марказларида одамларнинг гавжум бўлишини олдини олади.

комментариев