» Сўнгги қўнғироқ бу йил онлайн жаранглайди

Сўнгги қўнғироқ бу йил онлайн жаранглайди

25 май нафақат мактаб ўқувчилари ва битирувчиларнинг, балки барчамизнинг қалбимизни ҳаяжонлантиради. “Хайр, мактабим!” қўшиғи янграши билан мактабимиз, ўқитувчиларимиз ва синфдошларимизни соғинамиз.
Бу йил сўнгги қўнғироқ ўзгача жаранглайди. Бутун дунёда кезаётган коронавирус пандемияси сабаб сўнгги қўнғироқ мактаб ҳовлисида эмас, балки онлайн жаранглайди. 
Азиз ўқувчилар!
“Хайр, мактабим!” қўшиғини қалбда қувонч билан ижро этинг! Зеро, мураккаб вазиятда ҳам ўқиб ўргандингиз, ўқитувчиларингиз билан бирга фанларни ўзлаштирдингиз.
Кейинги йилларда сўнгги қўнғироқни мактаб ҳовлисида, барчамизнинг қалбимизда қувонч билан кутиб олиш насиб қилсин!
Шунингдек, UZREPORT телеканали Халқ таълим вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Сўнгги қўнғироқ!” онлайн лойиҳасини ташкил этади.
Лойиҳа доирасидаги тадбирлар эрталаб 8:30 да жонли эфирда намойиш этилади.

Н. Жонтўраева.

комментариев