» » ЧАРОС ЭНДИ СТИПEНДИЯ ОЛАДИ

ЧАРОС ЭНДИ СТИПEНДИЯ ОЛАДИ


   Тойлоқ тумани 4-умумтаълим мактаби инглиз тили ўқитувчиси Маъмуржон Тилавқулов ўзи раҳбарлик қилаётган 5-Б синф ўқувчилари ўртасида «ЗУККО КИТОБХОН» лойиҳасини ташкил этди.
   Лойиҳанинг асосий мақсади ўқувчи-ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш, уларни бадиий ижодга кенг қамраб олиш ва иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириб боришдан иборат.
   - Лойиҳа шартлари шундан иборатки, ўқувчиларга  ўқиш учун китоблар рўйхати тафсия этилади. 3 ойдан сўнг эса, ўқувчи-ёшлар ўз билимларини имтиҳондан ўтказишларига тўғри келади.
   Энг қувонарлиси шуки, 1-ўрин соҳибига  3 ой муддатга 150 минг сўм стипендия тўлаб борилади ва қўшимча инглиз тили машғулотлари курсида бир йил давомида бепул таълим олиш учун сертификат тақдим этилади.
    Қолаверса, лойиҳа ҳар уч ойда қайта ўтказилиб борилади ва узлуксиз  давом этади, - дейди Маъмур Тилавқулов.
    Февраль ойида лойиҳанинг илк босқича  ўқитувчилар, китобхон ёшлар ва уларнинг ота -оналари иштирокида кўтарингки кайфиятда ўтказилди.
   Таништирув ва савол- жавоб шартларида беллашган ўқувчилар ўртасида 5-Б синф ўқувчиси Чарос Шамсиева ғолибликни қўлга киритди. Ваъда қилинганидек, энди у стипендия олади.
  Иккинчи ўрин Фариза Ўктамова, учинчи ўрин эса Зебо Салоҳиддинова ва МеҳрибонАбдувоҳидоваларга  насиб этди.
   Ғолибларни аниқлашда она тили ўқитувчилари Нодира Норбоева, ва Гулноз Мелиқуловалар яқиндан ёрдам беришди. Лойиҳада ғолибликни қўлга киритган  ўқувчиларга ўқув қуроллари, китоблар ва эсдалик совғалари топширилди.
  Интеллектуал фаол ўқитувчининг келгусидаги ишларига муваффақият тилаймиз.
 
Турғунбой ХИДИРОВ.

комментариев