» » «СИЁБ МАВЖЛАРИ»ДА – ТУМАН ИЖОДКОР ЁШЛАРИ

«СИЁБ МАВЖЛАРИ»ДА – ТУМАН ИЖОДКОР ЁШЛАРИ

 Туман  «Қўшчинор» газетаси таҳририяти қошида ташкил этилган «Сиёб мавжлари» ижодкор ёшлар адабий тўгарагининг Ўзбекистон халқ шоири  Зулфия таваллуд кунига бағишланган навбатдаги машғулоти бўлиб ўтди. 
     Унда Бунёдкор, Файзиобод, Навбаҳор, Ғўлба, Равот, Давлатобод, Муборак ҳамда Эскижума маҳаллаларида яшаб, ижод қилаётган 20дан ортиқ ёш қаламкашлар, шунингдек, тажрибали қалам соҳиблари – Ғолиб Расул ва Юсуф Ахмедовлар қатнашдилар. Айниқса, 3-мактаб директори Юнус Даминовнинг жонбозлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. У мактабда ташкил этилган «Ёш қаламкашлар» тўгараги аъзоларидан 11 нафарини таҳририятга етказишда бош-қош бўлди. Жўшқин ва кўтаринки кайфиятда кечган машғулот туманимизда қалами анча чархланиб қолган кўплигини, уларнинг изланишларини рағбатлантириш зарурлигини кўрсатди. Умуман олганда, «Сиёб мавжлари» ижодкор ёшлар адабий тўгарагининг навбатдаги машғулотида ¬ Элёр Муртазоқулов (Равот маҳалласи) , Абдуғаффор Аҳадов ( 42- мактаб). Жасмина Аббосова, Меҳрибон Рўзиқулова, Нилуфар Саидмуродова, Фотима ва Зуҳра Саидаҳмадовалар, Самира Мавлонова, Шоҳризо Холбобоев, Мадина Турсунова, Райҳон Ҳазратқулова, Абдували Аъзамов, Жасмина Тоштемирова( барчаси 3-мактабдан, Маржона Бекмуродова ( 10-мактаб), Севинч Нарзуллаева (38-мактаб), Эъзоза Эргашева ва Рухшона Раҳимова( 18-мактаб) Иброҳим Саъдуллаев ҳамда Жаҳонгир Обиджоновлар машғулотда фаоллик кўсатдилар.Уларнинг энг сара ижод намуналари газетамизнинг кейинги сонида чоп этилади
   «Сиёб мавжлари» ижодкор ёшлар адабий тўгарагининг навбатдаги машғулотини 2021 йил 25 март куни соат 14.00дан таҳририятда ўтказишга келишиб олинди.
                                  Азиз ОРЗИМУРОДОВ.

комментариев