» » БЕТАКРОР ИСТЕЪДОД СОҲИБИ

БЕТАКРОР ИСТЕЪДОД СОҲИБИ

  21 мартда шоир Абдулла Орипов таваллудига 80 йил тўлади
          Ноёб истеъдод эгаси Абдулла ОРИПОВ 1941 йил 21 мартда Қашқадарё вилояти Косон тумани Некўз қишлоғида туғилди. Унинг 1965 йилда нашр қилинган илк шеърий китоби «Митти юлдуз» унга адибга катта шон-шуҳрат келтирди.
Шундан кейин шоирнинг «Кўзларим йўлингда», «Руҳим», «Хотирот», «Йиллар армони» сингари ўнлаб  тўпламлари чоп этилди ва улар нафақат ўзбек шеърияти, балки жаҳон назмининг ҳам дурдоналарига айланди.                            
А. Орипов – Давлатимизнинг рамзларидан бири бўлмиш, Мадҳиямиз матнининг муаллифидир.  Унинг шеърларини бутун мамлакатимизда, жумладан туманимизда  ҳам севиб ўқийдилар.     Забардаст шоир «Ўзбекистон Қаҳрамони»,«Ўзбекистон халқ шоири"  унвонлари билан тақдирланган.
Абдулла Орипов 2016 йилнинг 5 ноябрь куни вафот этган.

Хатоларинг керак уларга

Шундайлар бор,сенга лутф айлаб,
Дустман, дея сенга қўлин тутарлар.
Лекин ҳар зум қадаминг пойлаб,
Хато қилишингни улар кутарлар.

Хато қилсанг, уларга байрам,
Йўқса, захру заққум ютарлар.
Майли, жиндек, зарра бўлса ҳам,
Хато қилишингни улар кутарлар.

Хатоларинг керак уларга,
Шоҳ навдангни дарҳол бутарлар
Тагин кунни улаб тунларга,
Хато қилишингни улар кутарлар.

Ахтарурлар ҳамиша иллат,
Етти пуштинг гўрин титарлар.
Фақат унма, улғайма фақат,
Хато қилишингни улар кутарлар.

Улар сенга бир умр йўлдош,
Содиқ ҳамроҳ каби ўтарлар.
Қабринг узра эгсалар ҳам бош,
Хато қилишингни улар кутарлар.
Абдулла OРИПОВ.

комментариев