» » АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШМОҚДА

АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 4 августдаги ПҚ-4797-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида 2021 йил 5 мартда “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Вазирлар Маҳкамасининг 122-сон қарор ва Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом қабул қилинди. Ушбу тасдиқланган Низомга мвофиқ қуйидагилар амалга оширилади.
✅ Болали оилаларга тўланадиган нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам миқдорлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам 6 ой муддатга, бола парвариши бўйича нафақа 12 ой муддатга тайинланади, бироқ бола тегишлича ўн тўрт ёки икки ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади. Агар бир оилада туғилган, фарзандликка олинган ёки васийликка қабул қилинган икки ва ундан ортиқ икки ёшга тўлмаган болалар парвариш қилинса, у ҳолда бола парвариши бўйича нафақа бир фарзанд учун белгиланган миқдорда кичик бола икки ёшга тўлгунига қадар тўланади.
✅ Ариза берувчи томонидан барча ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳолларда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ариза берувчига қўшимча равишда қайси ҳужжатлар тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар қилади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи томонидан тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар қўшимча беш кун ичида, бироқ ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилиши зарур.
✅ Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида қабул қилинган аризалар Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходимлари томонидан ҳар куни, бироқ ариза берилган ойнинг 26-санасига қадар «Ягона реестр» АТга киритилади. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида қабул қилинган аризалар ва унга илова қилинган ҳужжатлар Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимларида сақланади.
✅ Белгиланган мезонлар асосида болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилганда, ариза берувчига хабар «Ягона реестр» АТ орқали рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда электрон шаклда (аризада кўрсатилган электрон манзилига ёки СМС-хабарлар орқали мобил телефон рақамига) юборилади.
✅ Нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор инсон омилисиз Ягона реестр томонидан автоматик равишда қабул қилинади.
✅ Унга кўра, оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарорлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг “Ягона реестр” АТда шакллантирилади ва қабул қилинади.
Н. АҲМЕДОВ,
Туман бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи.

 
 

комментариев