» » ҲАМКОРЛИК – ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

ҲАМКОРЛИК – ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

    Мамлакатимизда кимё ва биология фанларини ривожлантириш, ушбу йўналишларда таълим сифати ва илм-фан натижадорлигини ошириш «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили» Давлат дастурининг устувор вазифалари қаторида белгиланган, ¬ дейилади Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 2020 йил 12 августдаги  “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз  таълим сифатини ва илм фан натижадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорида  Зеро, ўғил-қизларимизни кимё ва биология фанлари бўйича чуқур ўқитиш ҳудудларда янги-янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш, юқори қўшилган қиймат яратадиган фармацевтика, нефть, газ, кимё, тоғ-кон, озиқ-овқат саноати тармоқларини жадал ривожлантиришга туртки беради ҳамда пировардида халқимиз турмуш шароити ва даромадларини оширишга пухта замин ҳозирлайди. Президент  белгилаб берган вазифаларни изчил амалга ошириш борасида Самарқанд давлат университети кимё факультети ноорганик кимё ва материалшунослик кафадраси олимлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.                                            Кафедра раҳбариятининг ташаббуси билан Тойлоқ туманидаги кимё – биология фанлари чуқур ўргатиладиган илм масканларидан бири ¬ 30-умумтаълим мактаби билан яқин ҳамкорлик алоқаларининг йўлга қўйилганлиги фикримизга далил бўла олади. Кафедра раҳбариятининг ташаббуси ҳамда директор  Қ. Убайдуллаев бошлиқ мактаб маъмуриятининг кўмаги туфайли  нисбатан  қисқа вақт мобайнида  бу борада анча ишлар қилинди. Жумладан, ҳамкорлик қилиш юзасидан  шартнома ва йўл харитаси тузилиб имзоланди. Ўтган йилнинг ноябрь ойида ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси  профессор ўқитувчиларининг кимё  фанига ихтисослашган  мазкур  мактаб ўқувчиларига  маҳорат  дарслари ўтиш жадвали тузилди ва тасдиқланди.                                                                                                               Мактабда лаборатория дарсларининг қизиқарли ўтилишини таъминлаш мақсадида у вертуал лабораториялар электрон вариантлари етказилди.                                                    2021 йил 30 январь ҳамда 26 феврал кунлари кафедра доцентлари ¬ У.Норқулов Ғ. Хайдаров, Э. Бувраев, А.Бўроновлар томонидан кимё  фанига қизиқадиган  7 ¬ 11  синфлар ўқувчилари учун  очиқ  дарслар ўтказилди.    Ана шу жараён туман газетасининг февраль ойидаги сонида ёритилиб,  “Олимлар мактабда дарс ўтишди” сарлавҳаси остида  мақола чоп этилди.  Февраль ойининг  4-ҳафтасида факультет декани ҳамда ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси мудири доцент З. Нормуродовлар ўқувчиларнинг ота оналари билан мактабда ўтказилган йиғилишда Президентимизнинг юқорида таъкидланган  қарори  мазмун-моҳиятини тушунтириб  беришди.  Яна бир эътиборли жиҳати  кафедра олимлари мактабда  кимё-биология фанларини ўқитиш борасида педагогик жамоа олдида турган баъзи муаммоларни ҳал қилишда амалий ёрдам ҳам кўрсатишди. Жумладан,2020 йил ноябрь-декабрь ойларида  кимё факультети декани ва факультет  кафедра мудири доцент  З. Нормуродовлар мактабнинг  кимё хонасида мўрили шкаф, реагентлар сақланадиган темир шкаф,кимёвий  реактивлар ва кимёвий идишлар , биология хонаси учун қотирилган ҳайвонлар  коллекцияси етишмаслиги, замонавий ахборот коммуникация  технологиялари воситалари , масофавий тарзда  онлайн  дарс ўтиш  асбоб ускуналари йўқлигини аниқлаб, бу каби камчиликларни бартараф қилиш бўйича  туман 3- сектори раҳбари, ИИБ бошлиғи   номига  амалий ёрдам сўраб билдирги  беришди.                                                                               31 март куни кафедра ўқитувчилари мактабга яна ташриф буюриб, очиқ дарслар ва  тўгарак машғулотлари  ўтишди. Бу каби саъй-ҳаракатлар  кимё ва биология фанларини ўқитиш натижадорлигини оширишга хизмат  қилмоқда.

                                           Ҳ.МУСУЛМОНОВ,                                              СамДУ Кимё факультети декани, доцент.
Р. МУРОДОВ,
 факультет Ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси мудири доцент ноорганик кимё ва материалшунослик кафедраси доценти, к.ф.н.

комментариев