» » Тадбиркор бўлмоқчимисиз?

Тадбиркор бўлмоқчимисиз?

Оилавий тадбиркорликни бошламоқчи бўлган хотин-қизларга маҳорат дарси ташкил этилди 

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан тажрибали тадбиркорлар иштирокида “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида аҳолини тадбиркорликка жалб қилишга қаратилган турли семинарлар, маҳорат дарслари ташкил этилмоқда.


Туманимиздаги "Эко Планета" масъулияти чекланган жамиятида ташкил этилган маҳорат дарсида ўз бизнесини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга оилавий тадбиркорликнинг сир-асрорлари ўргатилди.


Ҳозирги кунда "Эко Планета" масъулияти чекланган жамияти 50 нафар ишчи ходим билан сифатли махсус кийим бошлар ишлаб чиқармоқда. Россия ва Украина давлатлари билан келишув имзолаган. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Чет эл қўшма корхонлари билан ҳамкорликда иш олиб боряпти.


- Келажакда корхонамиз фаолиятини янада кенгайтириш ва қўшимча 150 ўринли ишчи ўрни яратишни мақсад қилганмиз. Яқинда Ўзбекистон енгил саноат вазирлиги томонидан 100 мингга яқин мактаб ўқувчиларининг формаларини тикиш учун шартнома имзоладик, - дейди корхона раҳбари Сайёра Салимова. – Бугунги маҳорат дарсини ўтказишдан мақсад туманимиздаги хотин-қизларни ўз олиавий бизнесларини йўлга қўйишда яқиндан кўмаклашиш, тажрибали тикувчилардан сабоқ олиш, уларни молиявий манбалардан тўғри фойдаланишга ўргатиш, ўзаро тажриба алмашишдан иборат. Семинар иштирокчилари бизнинг корхонамизда бир ой давомида бепул таҳсил олиб ўз маҳоратларини янада оширишади.


 Бу каби амалий семинарлар ҳудудларда оилавий тадбиркорликни янада ривожлантиришга, аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилади.


O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши 
матбуот хизмати

комментариев