» » Аччиқ қалампирни ким, қаерга сотяпти?

Аччиқ қалампирни ким, қаерга сотяпти?

Ушбу топшириққа асосан вилоят ҳокимлиги қошида экспорт кўрсаткичларининг бажарилиши ва ҳудудларда олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш бўйича мониторинг штаби тузилди. Штаб мутахассислари жойларда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг тўлиқ йиғиштириб олинганлиги, сақланиши ва экспорт­га йўналтирилганлиги бўйича таҳлил ўтказди. Ўрганиш давомида аниқланишича, 7 тумандаги 1184 гектар майдонда аччиқ қалампир экилиб, ундан 8 304 тонна ҳосил олиш режалаштирилган. Аммо сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, бор-йўғи 1117 тонна маҳсулот етиштирилган. Тўғри, ўтган йил сув тақчиллиги туфайли айрим жойларда аччиқ қалампир етиштириш қийин кечди. Боз устига маҳсулот реализациясидаги машаққат деҳқонга яна бир зарба бўлди.

Етиштирилган аччиқ қалампирни 37,2 тоннасини вилоятимиздаги учта масъулияти чекланган жамияти томонидан экспортга чиқарилган бўлса, 128,2 тонна маҳсулот Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Фарғона ҳамда Хоразм вилоятларида рўйхатга олинган якка тартибдаги тадбиркор ва масъулияти чекланган жамиятлари хорижга сотди.

Етиштирилган аччиқ қалампирни импорт қилган давлатлар эса қуйидагилар: Қозоғистон (685,4 тонна), Грузия (81 тонна), Озарбайжон (41 тонна), Украина (32,5 тонна), Туркия (20,5 тонна), БАА (3 тонна), Македония (2,5 тонна) ҳамда Германия (0,3 тонна).

Мониторинг штаби томонидан экспорт географиясини кенгайтириш, жумладан, Хитой, Индонезия, Тайван, Бангладеш давлатларида аччиқ қалампирга эҳтиёж кўплигини ҳисобга олиб, экспорт ҳажмини ошириш режалаштирилган. Бунинг учун ҳосилни қуритиш, майдалаш ва экспортбоп маҳсулот тайёрлаш, омборхоналарда сақлаш юзасидан туманлардаги экспортга амалий ёрдам кўрсатиш штабларнинг доимий назоратига олинган. Ташқи савдо вазирлигининг вилоятдаги вакили эса маҳсулотга харидор топиш, тадбиркорга мақбул нархда сотиш юзасидан шартномалар тузиш бўйича амалий ёрдам кўрсатмоқда. Бундан мақсад – аччиқ қалампир етиштириб, ҳафсаласи пир бўлган деҳқонга томошабин бўлиш эмас, унга кўмак бериш, рағбатлантириш.


Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

комментариев