» » "Амир Темур ворислари" жамоаси республика босқичига боради

"Амир Темур ворислари" жамоаси республика босқичига боради

Чегара олди ҳудудларда яшовчи аҳоли ва ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини янада такомиллаштириш, мавжуд муаммо ва таклифларни ўрганиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиш, маданий тадбирларни ўтказиш, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг келиб чиқишини олдини олишга кўмаклашиш мақсадида Республика маънавият ва маърифат маркази бўлинмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши,Самарқанд вилояти туманимизда жойлашган ДХХ Чегара қўшинларига қарашли 9224-сонли ҳарбий қисмлар ҳамкорлигида “Ёш чегарачилар” ҳарбий спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Харбий мусобақада туманимиз шарафини ҳимоя қилган 50-умумтаълим мактабининг "Амир Темур ворислари" жамоаси биринчи ўринни қўлга киритиб, Республика босқичига йўлланма олишди.
 
Туманимиз шарафини ҳимоя қилиб ғолибликни қўлга киритган 50-умумтаълим мактабининг “Амир Темур ворислари” жамоасига омад тилаймиз!

комментариев