» » Ҳарбий қисмда профилактик тадбир

Ҳарбий қисмда профилактик тадбир

     Доно халқимизда «Ўт ва сув балосидан асрасин!», «Олов – тилсиз ёв» каби нақл ва ҳикматлар борлигини яхши биламиз. Дарҳақиқат, олов дан тўғри фойдаланмасликнинг оқибатлари нечоғлик аянчли бўлишига кўп бора гувоҳ бўлганмиз . Шунинг учун туман ФВБ ЁН ходимлари содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида профилактик тарғибот ва тадбирлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Туманимизда жойлашган чегара кушинларга карашли 9224 -сонли харбий қисмда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила азолари билан ўтказилган  профилактика тадбири бунга мисол бўла олади. Тадбирда ҳарбий қисмдан 30 нафар харбий хизматчилар ва 20 нафар оила аъзолари катнашди Ёнғин хавфсизлиги коидаларига риоя этиш бўйича мазкур кўргазмали семинар самарали бўлди.                   Баҳрилло Холиқулов,
 туман ФВБ ЁН ва ПБ бошлиғи, катта лейтенант.

комментариев