
Шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар билан очиқ мулоқат ўтказилиб, тадбиркорлар учун яратиб берилаётган имкониятлар ва шарт-шароитлар юзасидан гапирилиб, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари, солиқ солинадиган объектларнинг ҳисобини олиб бориш, касса операцияларини юритиш тартиби, тўлов интизомлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Тадбир сўнгида, суд раиси М.Эргашев томонидан бугунги кунда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар, қабул қилинаётган қонунлар юзасидан гапирилиб, хусусан 2021 йилнинг 30 март куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 679-сонли Қонуннинг мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтирилди.
комментариев