» » Халқаро турнирдан 3 та олтин медал

Халқаро турнирдан 3 та олтин медал

   Жорий йилнинг 15-16 май кунлари Самарқанд шаҳрида спортнинг Таэквандо WTF тури бўйича Мароқанд халқаро турнирига якун ясалди. Унда республикамиз, қолаверса, Қирғизистон, Қозоғистон каби ўнга яқин давлатлардан келган 200 дан ортиқ ёш спортчилар иштирок этишди.
   2004-2006, 2007-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақада Тойлоқ олимпия захиралари коллежи ўқувчилари ҳам фаол иштирок этиб, 3 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медалларни қўлга киритишди. 
51 кг вазнда Шохруҳ Умрзоқов, 61 кг вазнда Дўстмурод Тўрақулов, 37 кг вазнда Сардор Раҳматуллаевлар 1-ўрин, 55 кг вазнда Шахриёр Қобилов 2-ўрин, 59 кг вазнда Бегзод Иргашев 3-ўрин соҳиби бўлишди.

комментариев