» » ОЛИМЖОН ЎСАРОВ – ЎЗБЕКИСТОН ЖУРНАЛИСТЛАРИ ИЖОДИЙ УЮШМАСИ РАИСИ

ОЛИМЖОН ЎСАРОВ – ЎЗБЕКИСТОН ЖУРНАЛИСТЛАРИ ИЖОДИЙ УЮШМАСИ РАИСИ

Кеча  Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда ташкилий масала ҳам кўрилди. Таниқли журналист Олимжон Ўсаров бир овоздан уюшманинг янги раиси этиб сайланди.

О.Ўсаров 1973 йил 9 апрелда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини (1996), Тошкент Давлат юридик институтининг суд-прокурорлик факультетини (2002) тамомлаган. 

Олимжон Ўсаров Олий Мажлис Қонунчалик палатаси депутати, Олий суд ахборот хизмати раҳбари лавозимларида фаолият кўрсатган. У шу пайтга қадар «Нуроний» газетаси бош муҳаррири сифатида ишлаб келаётган эди. 

Олимжон Ўсаровни ушбу масъулиятли лавозимга сайланганлиги билан табриклаб ва келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз. 
           «ҚЎШЧИНОР»ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИ

комментариев