» » 373 нафар фуқарога 12 турдаги меҳнат қуроллари берилди

373 нафар фуқарога 12 турдаги меҳнат қуроллари берилди

Тадбиркорликни ривожлантириш ва бу орқали янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва унинг даромадини ошириш, ёшларнинг ўзини-ўзи банд қилишида кўмаклашиш устувор вазифалардан бири саналади. 
  Бу борада туманимизда кўзга кўринарли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туман ҳокимлиги томонидан  "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган меҳнатга лаёқатли ишсиз фуқароларни  тадбиркорликка  жалб қилиш, ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида 373 нафар фуқарога 12 турдаги меҳнат қуроллари берилди.    
Шу мақсадда ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Б. Нуруллаев, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А. Инагамов, туман ҳокими Б.Бобоназаров ҳамда туман секторлари раҳбарлари иштирок этишди. Сўзга чиққанлар юртимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий кўмакка муҳтож оила қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтишди.  
  Шундан сўнг сертификат ҳамда меҳнат қуроллари эгаларига топширилди.

комментариев