» » Китоб ўқиган минг йил яшар

Китоб ўқиган минг йил яшар


 Республикамиз президенти Ш. Мирзиёевнинг ташабусси билан ўтказилаётган "Китоб улаш" акцияси иштирокчилари сони кун сайин ошмоқда. Бугун туманимиздаги 11-умумтаълим мактабининг собиқ ўқувчилари "Самарқанд китоб олами" директори, шоир Х.Нуриллаев, "Баҳодир-А" МЧЖ раҳбари А.Маматов, Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Б. Алиев ва меҳнат фахрийси М. Алиевлар уч юздан зиёд бадиий китобларни мактаб кутубхонасига ҳадя этишди.
Шунингдек, ўқувчи-ёшлар билан учрашиб, инсоннинг шахс сифатида шаклланишида китобнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб беришди.
 – Биз мактабга яна қайтамиз, –дейди А.Маматов. – Бу сафар энг зукко китобхонга 50тадан китоб совға қиламиз.

комментариев