» » ИҚТИДОРЛИ ЎҚИТУВЧИЛАР ЭЪТИБОРДА

ИҚТИДОРЛИ ЎҚИТУВЧИЛАР ЭЪТИБОРДА

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси  Ижроя қўмитасининг қўшма қарори асосида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси  мукофоти Лауреати Республика кўрик-танловининг иккинчи - вилоят босқичи бўлиб ўтди. 
Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллиги муносабати билан ташкил қилинаётган ушбу кўрик-танловда, Самарқанд вилояти мактабларидан  математика, физика, кимё, биология, инглиз тили, информатика ва ахборот технологиялари фанларининг 173 нафар ўқитувчилари иштирок этишди.
Тадбир Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек номли ИДУМИ бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Халқ таълими вазирлиги, Касаба уюшмаси федерацияси, вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарияти иштирок этиб, устозларга омад тилашди. 
Мазкур танловнинг республика ғолибларига 30 млн. сўмгача мукофотлар топширилиши режалаштирилган
Танловда Тойлоқ туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 34- мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Суюнов Шавкат Холбоевич фахрли 2-ўринни эгаллади. 57-ИДУМнинг  математика фани ўқитувчилари Шарипов Исроил Усмонхонович, Мансуров Акмал Худойбердиевич эса фахрли 1-ўринларинга лойиқ деб топилиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Ушбу ўқитувчиларимиз ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Ўринлар сони бўйича Вилоятда Тойлоқ тумани фахрли 2-ўринни эгаллади. 
   Устозларимизга Республика босқичида ҳам фахрли ўринларни қўлга киритишда омад тилаб қоламиз.

комментариев