
Яқинда туманда Ўзбекистон Экологик партияси, Самарқанд вилоят ташкилоти Ижроия қўмитаси раиси Б. Абдуллаев раҳбарлигида Экологик партия ташкилотларида, депутатлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиш мақсадида йиғилиш ўтказилди. Ҳамкор ташкилотлар: Туман экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бўлими, туман “Тоза худуд” унитар корхонаси, туман “Ободонлаштириш” бўлими, туман Санитария ва эпидемологик осойишталик маркази, Соғликни сақлаш бўлими, Вилоят ва туман кенгаши депутатлари, бошланғич партия ташкилоти раислари иштирок этган анжуманда партия Самарқанд вилоят партия ташкилоти Ижроия қўмитаси раиси Б. Абдуллаев мамлакатимизда Ватанимиз Мустақиллигининг 30 йиллигига хамда октябрь ойида ўтказиладиган Президент сайловига тайёргарлик жараёни хақида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг Тойлоқ туман Экологик партия ташкилоти раиси Т. Шеров туманда экологик вазият, бу борадаги муаммолар ва уларни бартараф қилиш йўллари тўғрисида, мавжуд муаммоларнинг ОАВда ёритилиши хақида ҳисобот бериб ўтди. Аксарият мақолалар туман “Қўшчинор” газетасида, “Маҳалла”, “Ёшлар олами” газеталарида чоп этилганлиги, туман кенгаши депутати “Чороғбон” МФЙ раиси М. Аминова Республика “Махалла” радиосига икки марта долзарб мавзуларда чиқиш қилганлиги эътироф этилди. Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Экологик партиясидан Вилоят ҳамда туман кенгашларига сайланган депутатлар Л. Мўминова, М. Аминова ва М. Жўрақуловалар амалга оширган ишлари, депутатлик сўровлари ва натижалари хақида ҳисобот беришди. Б. Абдуллаев уларга алохида ташаккурнома билдирди. Музокараларда “Қўшчинор” газетаси мухбири Д. Камолова туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими вакили И.Хуррамов , “Тоза ҳудуд “ унитар корҳонаси раҳбари Ж. Бердиёров ва бошқалар ўз мулоҳазаларини билдиришди.
Ўз мухбиримиз.
комментариев