Вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан хотин-қизларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида “Аёллар дафтари”га киритилганлар учун ўқув курслари ташкил этилган эди. Ўтказилган ўқув-соатлари давомида соҳанинг малакали мутахассислари тикувчилик, пазандачилик, сартарошлик бўйича сабоқ беришди ва курсни тамомлаган 50 нафар аёлларга бугун сертификатлар топширилди.
Сертификат топшириш маросимида туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М. Йўлдошева, вилоят Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази бош мутахасисси Фотима Ботирова иштирок этди ва уларнинг келажакда тадбиркорлик борасидаги ишларида омад тилади.
Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz
комментариев