
Маълумки, 2021 йил 29 апрелда “Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинган эди.
Мазкур Қонун глобал коронавирус пандемияси давом таётган даврда республика аҳолисининг айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини кафолатли таъминлаш ҳамда нарх-наволар асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинди.
Ушбу қонун билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш киритилди, яъни, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш ва ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш бўйича айланмалар 2021 йил 1 майдан 31 декабрьга қадар бўлган даврда қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди:
2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда айрим турдаги озиқ-овқат мсаҳсулотларига нисбатан мазкур Қонунга мувофиқ экспорт божхона божлари киритилди яъни, кунгабоқар ва пахта уруғлари 30%, бироқ 1кг учун 0.2 АҚШ долларидан кам бўлмиаган миқдорда, кунгабоқар ёғи 20%, бироқ 1кг учун 0.2 АҚШ долларидан кам бўлмиаган миқдорда,пахта ёғи 50%, бироқ 1 кг учун 0.5 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда белгиланди. Бу ўз навбатида ишлаб чиқарилган махсулотларни асосий қисмини четга чиқмасдан ички бозорларда сотилишини таъминлайди.
Тадбиркорлик субъктларига ўзлари томонидан импорт қилинган кунгабоқар ёғи ва кунгабоқар уруғларини қайта ишлаш натижасида олинган ўсимлик ёғининг 50% фоизидан ошмаган қисмини экспорт қилишга рухсат берилди.
Туманимизнинг Қўрғонча қишлоғида жойлашган МЧЖ шаклидаги “PET AGRO OIL” қўшма корхонаси ўсимлик ёғи ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, ушбу корхонанинг бош ҳисобчиси Ж. Хидировга ушбу Қонун билан киритлган ўзгартиришлар юзасидан яъни қўшилган қиймат солиғидан 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар берилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳамда бухгалтерия ҳисобида акс эттириш бўйича тушунчалар берилди.
Н. ҲАЙДАРОВ,
А. СОБИРОВ,
Тойлоқ туман ДСИ «тадбиркорликни қўллаб қувватлаш» шўъбаси ходимлари.
А. СОБИРОВ,
Тойлоқ туман ДСИ «тадбиркорликни қўллаб қувватлаш» шўъбаси ходимлари.
комментариев