МУҲИМ ҚЎЛЛАНМА

Туманимиздаги 21-умумтаълим мактаби рус тили фани ўқитувчиси Гулноз Азимованинг "Сборник сценариев на основе краеведческого материала"(«Ўлкашунослик материаллари асосида сценарийлар тўплами»)деб номланган услубий қўлланмаси Республика миқёсида оммалаштирилди.   Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги рус тили ва адабиёти фани бўйича илмий-методик кенгашининг Ф.Абдурахмонов раислигида ўтказилган жорий йил 23 июндаги йиғилиш баённомасига кўра ижодкор  рус тили фани ўқитувчиси Гулноз Азимованинг юқоридаги  услубий қўлланмаси Республика миқёсида оммалаштирилди. Ўқитувчи бу қўлланмада рус тилидан ўқувчилар оғзаки нутқини ривожлантиришда ва сўз бойлигини оширишда ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий етук инсонлар қилиб  тарбиялашда синфдан ташкари ишларнинг аҳамиятини ёритган.
                                     Алишер МИРЗАЕВ.

комментариев