
Учрашувда партия аъзолари, депутатлар иштирок этишди. Учрашувда Самарқанд вилоят экологик партия ташкилоти ижроия қўмитаси раиси Б. Абдуллаев, Н.Обломуродовнинг ишончли вакили М.Пўлатов номзоднинг сайлов олди дастури билан таништириб ўтди.Шундан сўнг Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси, туман кенгаши депутати Мунира Жўрақулова, Туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси раиси Зоя Тилавова, Туман бош имом хатиби Бекмурод Исмоилов, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси, Чароғбон МФЙ раиси Матлуба Аминова, Туман экологик партия ташкилоти раиси Т. Шеровларнинг маърузалари тингланди. Партиянинг “Биз келажак учун жавобгармиз!” шиори остида 24 октябрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Президенти сайловига фаол иштирок этиш, келажак учун барчани овоз беришга чақиришди.

комментариев