» » ТОЙЛОҚЛИК «ЯНГИ ОВОЗЛАР» – ҒОЛИБЛАР САФИДА

ТОЙЛОҚЛИК «ЯНГИ ОВОЗЛАР» – ҒОЛИБЛАР САФИДА

4 декабрь куни қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқандда ва санъат мактаблари ўртасида ўтказилган «Янги овозлар» кўрик­-танловида туманимиз вакиллари муносиб иштирок этдилар. 
Туман 29­-Болалар мусиқа ва санъат мактабининг анъанавий хонандалик йўналиши истеъдодли ўқувчи­ ёшлари бир йўла 3 та  совринли ўринларга эга чиқдилар. Жумладан, Фариза Сайфиддинова ҳамда Ҳасан Исмоиловлар 2­-ўринни эгаллаб, 3 миллион сўм пул ҳамда диплом билан тақдирланишди.  Шунингдек,  3­-мактаб ўқувчиси Меҳрибон Ҳикматуллаева кучли учликдан жой олганлиги учун 2 миллион сўм ҳамда дипломни қўлга киритди. 

Шерзод МАМАТҚУЛОВ,
БМСМ директори.

комментариев