» » «ХОРАЗМДА ХИВА БОР...»

«ХОРАЗМДА ХИВА БОР...»

«Машҳур ҳофизимиз ижросида завқ ва ғурур билан айтилган ана шу  қўшиқнинг илк сатрини тинглаганимиз ҳамоно кўз олдимизда салобатли ҳамда бетакрор Ичанқалъа намоён бўлади,»  – дейди ХДП  туман кенгаши раиси Қаҳҳор Низомов.
Мамлакатимизда, шу жумладан, туманимизда туризмни ривожлантиришга  ҳар қачонгидан­да кўпроқ  эътибор қаратилмоқда. Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Тошкент ва бошқа шаҳарларга тумандошларимизнинг узлуксиз  саёҳатлари буни яққол исботлаб турибди. Яқинда Давлат ва жамоат  хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашининг ташаббуси билан яна бир гуруҳ меҳнат фахрийлари  ҳамда турли ташкилотларда фидокорона меҳнат қилаётган тумандошларимиз қадимий маданият ва санъат диёри Хоразмнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишди.
 Уларга 25 асрлик тарих гувоҳи – Хивадаги оламга машҳур Ичанқалъа мажмуаси, кўҳна Урганч яқинидаги Улли ҳовли  саройи ва бошқалар чуқур таассурот қолдирди.
  Н. ЖУМАБОЕВ,
 Давлат ва жамоат хизмати  ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси.

комментариев