
Туман ҳокими,туман Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Б.Бобоназаров бошқариб борган йиғилишда кенгаш аъзоларидан ташқари секторлар,ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳаллалар фуқаролар йиғинлари раислари қатнашдилар. Анжуманда Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан
2019 йилнинг 19 март куни ўтказилган видеоселекторда «Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси»дан келиб чиқадиган вазифаларнинг тумандаги ижроси муҳокама қилинди. Шу масала юзасидан туман ҳокими, туман
Маънавият ва маърифат Кенгаши раиси Б. Бобоназаровнинг маърузаси тингланди.
– Барчамизга маълумки,¬деди, жумладан туман раҳбари,– ўша видеоселектор йиғилишида Давлатимиз раҳбари ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб:
«Турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди», – дея таъкидлаган эдилар.
Шунингдек, Юртбошимиз томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббус илгари сурилган эди. Ўтган давр ичида ана шу ташаббусларни қўллаб қувватлаш бўйича туманда кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Б. Бобоназаров Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 19 январь куни Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг, “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги масалага бағишланган видеоселектор йиғилишида баён қилинган муҳим вазифалар ижросига ҳам атрофлича тўхталди. Маъруза юзасидан музокараларда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З. Авазов, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М. Йўлдошевалар сўзга чиқдилар. Кенгаш йиғилишида муҳокама этилган масала юзасидан қарор қабул қилинди.
А.УСМОНОВ,
Ш. ЖЎРАҚУЛОВ,
Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси мутахассислари
Ш. ЖЎРАҚУЛОВ,
Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси мутахассислари
комментариев