» » Халқ депутатлари туман кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари туман кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари туман кенгашининг 2-сессияси бўлиб ўтди. Унда туман кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар ва ҳуқуқ тартибот органлари, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, сиёсий партиялар, ОАВ ходимлари иштирок этишди. 
      Сессия ишида туман кенгаши депутати М. Тўраев раислик қилди. Сессия ишини очиш тўғрисидаги таклиф маъқуллангандан сўнг, 1-Сочакипоён сайлов округи депутати Қ. Ражабов сессия котиби этиб сайланди. Шундан сўнг кун тартибига киритилган қуйидаги масалалар депутатлар томонидан муҳокама қилинди:   
     1. Халқ депутатлари Тойлоқ тумани Кенгашининг раиси ўринбосарини сайлаш тўғрисида;
     2. Тойлоқ тумани 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Б. Бобоназаровнинг 2019 йил давомида секторда олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;   
  3. Тойлоқ тумани 2-сектор раҳбари, туман прокурори Ф.Абдухолиқовнинг 2019 йил давомида секторда олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
     4. Тойлоқ тумани 3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник М.Шермуҳамедовнинг 2019 йил давомида секторда олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
      5.  Тойлоқ тумани 4-сектор раҳбари, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Шариповнинг 2019 йил давомида секторда олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида;
      6. Туман прокурори Адлия кичик маслаҳатчиси Ф.Абдухоликовнинг жиноятчимликка қарши курашиш ва қонунийликни мустаҳкамлаш фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш аҳволи юзасидан ахбори ҳақида;
     7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тойлоқ туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Қ.Исмоиловнинг 2019 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида;
     8. Тойлоқ тумани Адлия бўлими бошлиғи А.Ғафоровнинг туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича ахбороти тўғрисида;
     9. Тойлоқ тумани жиноят, маъмурий ва Тойлоқ туманлараро фуқаролик, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судлари томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахбороти ҳақида;
     10. 2020 йил 1 январь ҳолатига туман маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳамда туман маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида;
    11. Тойлоқ тумани ҳокимлиги ходимларини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида ойлик иш ҳақларига нисбатан устамалар, рағбатлантириш ва мукофот пуллари ажратилишини тасдиқлаш тўғрисида;
   12. Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2020 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида.  
Кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилгач, тегишлича қарорлар қабул қилинди. 
Шунинг билан Халқ депутатлари туман кенгашининг иккинчи сессияси ўз ишини якунлади.

комментариев