» » Қозихонада Давлат хусусий шерикчилик асосидаги янги мактабгача таълим ташкилоти очилди

Қозихонада Давлат хусусий шерикчилик асосидаги янги мактабгача таълим ташкилоти очилди

     Қўрғонча МФЙ Қозихона қишлоғида ташаббускор Лазиз Раупов томонидан «Нодирабегим» номли Давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Тойлоқ туман ҳокимининг ўринбосари Ж. Ҳақбердиев, туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи А. Мирзаев ҳамда маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар  маҳалла аҳолисини ушбу қувончли кун билан, янги мактабгача таълим ташкилоти биносининг очилиши билан самимий қутлашди.
    75 ўринга мўлжалланган мазур бинонинг қурилишига 2,2 млрд. сўм маблағ сарфланган бўлиб, шундан 1,5 млрд. сўм имтиёзли кредитдан фойдаланилган. Ушбу масканда болажонларнинг таълим-тарбия олиши, чет тилларни ўрганиши учун барча имкониятлар яратилган.

комментариев