» » МАҲАЛЛА ОСОЙИШТАЛИГИ ЙЎЛИДА

МАҲАЛЛА ОСОЙИШТАЛИГИ ЙЎЛИДА

Маълумки жорий йилнинг 19 январида Ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг, «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, чора-тадбирлари тўғрисида» ги  қарори қабул қилинган эди.
   Тойлоқ туман ҳокимлиги фаоллар залида  юқорида таъкидланган қарордан келиб чиқадиган вазифалар ва уларнинг ижросини таъминлаш масаларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди. Анжуманда туман  маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг кексалар ишлари бўйича маслахатчилари, фаол нуронийлар ҳамда маҳаллалар  ёшлар етакчилари қатнашдилар.Туман  Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси бошқариб борган  ўқув семинарида Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими рахбари З.Авазов, Туман Ёшлар агентлиги раҳбари А.Суюнбоевлар  сўзга чиқиб  Президентимиз томонидан қабул қилинган ана шу муҳим  Қарорнинг мазмун моҳиятига тўхталдилар.            – Қарорда маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилганлиги эътиборга моликдир,– деди жумладан, З.Авазов,– маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш борасида — «Заковат» мусобақаси, «Қувноқлар ва зукколар», «Зукко китобхон», «Ёш китобхон», «Ёш китобхон оила», «Хорижий тиллар билимдони» ва «Ёш полиглот» танловлари ҳамда «Мунозара» интеллектуал ва миллий халқ ўйинларини ташкил этиш кабилар кўзда тутилганлиги ёшларимизнинг маънавий­ маърифий салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Фақат юқорида таъкидланган тадбирларни юқори савияда ўтказа олсак, кўзланган мақсадга эришган бўламиз. Анжуманнинг баҳс­ мунозараларга  бой бўлганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Жумладан, Хўжаюз МФЙ ёшлар етакчиси Шерзод Маманазаров,  Туман  Нуронийлар жамоатчилик кенгаши  аъзолари Эркин Мавлонов, Муслима Исмоилова,  меҳнатфахрийлари Ҳамза Абдуллаев ва бошқалар қимматли таклифларни ўртага ташладилар.  
– Ўқув семинари, биз каби ёшлар учун жуда фойдали бўлди, – дейди, Хўжаюз МФЙ ёшлар етакчиси Шерзод Маманазаров, – Давлатимиз раҳбари, биз ёшларга катта ишонч билдираяптилар. Бу Қарорда ҳам ўз аксини топган.Масалан, ҳужжада янги жорий этилган  маҳаллада ёшлар етакчисининг  асосий вазифалари аниқ этиб белгиланган. Жумладан, ёшлар етакчисининг вазифалари қаторига маданият ва санъатни тарғиб қилиш учун «Санъат ғунчалари» кўрик танлови, мақом, бахшичилик ва эстрада бўйича «Ёшлар овози», «Ёш мусаввирлар» танловлари ҳамда «Камалак юлдузлари» болалар ижодиёт фестивалини ўтказади, шунингдек, ёшлар ва болалар театр жамоаларини ташкил этиш  ва бошқа шу кабилар киритилганки, уларни амалга ошириш биздан катта масъулият ва шижоатни талаб қилади.
Хуллас, Давлатимиз раҳбарининг юқорида таъкидланган қарори маҳаллаларимизда осойишталик, тотувлик ва соғлом маънавий муҳитни қарор топтиришга қаратилган бўлиб , ўқув семинарида унинг ижросини таъминлаш  чоралари белгилаб олинди.
                                          М. ТЎРАЕВ.

комментариев