» » ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШГАН МОМО

ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШГАН МОМО

Қўшчинор МФЙдаги сўлим ва жаннатмакон  Зарафшон қишлоғида истиқомат қилувчи 1925 йилда туғилган  Мастура ая Баҳриева                  18 февралда ўзининг табаррук  97 ёшини  9 нафар  фарзанд, 41 невара, 123 эвара, 7 нафар чевара, ўнлаб келин-куёвлар жами 200 дан ортиқ жигарбандлари  даврасида атрофида соғ­  саломат қарши олди. Эътиборлиси, юз билан юзлашган онахонинг фарзандларидан 5 нафари олий маълумотли ўкитувчилар бўлиб, улар ҳам бугунги кунда қарилик гаштини сурмоқдалар. Аср ёши билан қутлаш учун унинг хонадонига машҳур ҳофиз Зиёдулло Салимов ташриф буюрди.

   Исмоил БОБОКАЛОНОВ,
Қўшчинор МФЙ фаоли.

комментариев