
Учрашувда аҳолини рўйхатга олишнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти тўғрисида тўхталиб ўтилди. Ҳозирги кунда ушбу тадбирга пухта тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам батафсил тушунтиришлар берилди.
Таъкидландики, 2023 йил 1-5 ноябрь кунлари интернет тармоғи орқали, 11-22 ноябръ кунлари эса хонадонларга ташриф буюрган ҳолда сўров УҲИМ ўтказиш орқали аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади. Рўйхатга олиш жараёнларига ходимлар ўз хоҳишларига кўра вақтинча жалб қилиниб, улар томонидан уйма-уй юрган ҳолда аҳолидан сўров ўтказиш орқали саволномалар тўлдирилади. Мазкур тадбирда аҳолининг фаол иштирок этиши муҳимлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, рўйхатга олиш даврида ўз хонадонига киритишни истамаганлар ўз ҳудудида ташкил этиладиган инструкторлик участкаларида фаолият юритувчи стационар рўйхатга олувчиларга мурожаат қилган ҳолда рўйхатдан ўтишлари мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.
Учрашув сўнгида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга статистика бўлими бош мутахассиси томонидан батафсил жавоблар берилди.
Тойлоқ туман статистика бўлими
комментариев