» » ТОЙЛОҚЛИКЛАР ҲАМ ФАОЛЛИК КЎРСАТИШДИ

ТОЙЛОҚЛИКЛАР ҲАМ ФАОЛЛИК КЎРСАТИШДИ

Тумандошларимиз Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича  кўплаб таклифлар билдирдилар.
   Бош Қонунимизга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича  таклифлар беришда Тойлоқ тумани фуқаролари ҳам фаоллик кўрсатишди.
 Бу борада Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари З. Авазовнинг хизматларини алоҳида таъкидлаш керак. У туман ташкилот ва муассасаларида ўтказилган тарғибот тадбирларида, жумладан,  «Маънавият соатлари» да Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2022 йил 20 майдаги қўшма мажлиси қарори мазмун моҳияти бўйича 50 дан ортиқ чиқишлар қилди. Бу ўз навбатида Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар Тойлоқ тумани фуқароларининг фаолликларини оширишга хизмат қилди.

комментариев