» » Тойлоқ туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида спортнинг шахмат тури бўйича туман очиқ биринчилиги бўлиб ўтди

Тойлоқ туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида спортнинг шахмат тури бўйича туман очиқ биринчилиги бўлиб ўтди

  Тойлоқ туман ҳокимлиги, Самарқанд вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси, вилоят шахмат фидерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур мусобақада  республикамизнинг 6 та - Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё, Навоий, Хоразм вилоятлари ҳамда вилоятимизнинг Пахтачи,  Ургут, Оқдарё, Булунғур, Жомбой, Иштихон, Самарқанд, Тойлоқ туманлари ва Самарқанд шахридан келган шахматчилар куч синашишди.
  Туманда ва чекка қишлоқларда спортнинг шахмат турини оммалаштириш, ёш иқтидорларни аниқлаш, шахматчиларнинг маҳоратини ошириш мақсадида ташкил этилган мусобақа СУ, СУН, ва I, II,  III-разрядлилар  ва бошланғич тайёрлов тоифалари ўртасида, FIDE қоидалари асосида швейцарча тизимда ўтказилди.
    Мусобақа 21 август кунига қадар давом этади.

комментариев