» » Бугун дунё нигоҳи Самарқандга қараган

Бугун дунё нигоҳи Самарқандга қараган

Кўҳна ва ҳамиша навқирон, ер юзининг сайқали, бугунги кунда яна ҳам кўркамлашиб бораётган азим Самарқанд шаҳри Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитига мезбонлик қилаётгани биз самарқандликларга фахр, ифтихор туйғуларини бахш этмоқда. 
Кейинги икки йил давомида шаҳримизда беқиёс ободончилик, бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Шаҳримизда барпо этилган Халқаро туризм маркази бугун дунё нигоҳида. Халқаро туризм марказидан шаҳарнинг тарихий обидалари ва кўҳна ёдгорликларига олиб борувчи 110 км йўллар халқаро стандартлар асосида қурилиб фойдаланишга топширилди. Йўллар атрофи обод қилиниб ёритиш тизимлари билан жиҳозланди. Халқаро туризм марказида барпо этилган саккизта меҳмонхона, юқори даражадаги йиғилишлар ўтказиладиган конгресс холл ва бошқа муҳташам иншоотлар марказнинг кўркига кўрк қўшиб турибди. Бугун Самарқандга ташриф буюрган ҳар қандай сайёҳ шаҳарга яна қайта ташриф буюриш истаги билан қайтади. 
           Навбатдаги саммитга ҳар галгидан ҳам кўпроқ давлатлар иштирок этиши кутилмоқда. 
Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик» сарлавҳали мақоласида таъкидланганидек саммитда кўп давлатларнинг иштироки у қадар муҳим эмас, муҳими катта бозор, катта инвистициялар, барқарор ҳамкорликдир.  Ўзбекситон ўтган йиллар мобайнида ШҲТ доирасида жами 54 та муҳим ташаббусни илгари сурганлиги, шу пайтга қадар 3 маротаба саммитга раислик қилганлиги давлатимизнинг ушбу нуфузли ташкилотда муносиб ўрнига эга эканлигидан далолат беради. Навбатдаги саммит ташкилотга аъзо бўлган давлатлар қаторида Ўзбекистон иқтисодиётининг янада ривожланишига, давлатлар ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорлик алоқаларининг  ривожланишига ўзининг беқиёс улушини қўшади. Ташкилотга аъзо ҳар бир давлатлар ўртасида шундай кучли ҳамкорликнинг йўлга қўйилишида Ўзбекистон ташаббускор бўлади. 
Д. УЛУҒБОЕВА,
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.

комментариев