» » ОЛТИН МЕДАЛНИ ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРДИ

ОЛТИН МЕДАЛНИ ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРДИ

 Куни-кеча дзюдо бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Тойлок Oлимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази мураббийи Давлат  БОБОНОВ ана шундай бахтга мушарраф бўлди.
       Тошкентда дзюдо буйича Жахон чемпионати давом этмокда. Дунёнинг сара полвонларини жамлаган энг нуфузли мусобақанинг иккинчи куни ўзбек дзюдоси тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзиладиган бўлди. Кувонарлиси, 90 кг вазнда бахсларга қўшилган Токио Олимпиадаси бронза медали сохиби, марказимизнинг дзюдо бўлими мураббийи Давлат Бобонов финал баҳсида  италиялик Кристиан Парлатини маглубиятга учратиб, чемпионликни қўлга киритди.
Яна ҳам эътиборли жиҳати, чемпионга олтин медални Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топширди.
                                                        
Ў. ҚУРБОНОВ,
Тойлок Oлимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори

комментариев