37-мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Садоқат Турсунова халқаро илмий-амалий конференциянинг эсдалик кўкрак нишонига сазовор бўлди. Маълумки, жорий йил 1 август куни «Ренессанс» илмий маркази ва нашриёт уйи томонидан халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда «Ренессанс даври: Илмий-тадқиқотлар етакчиси» Халқаро илмий-амалий танлови ҳамда «Учинчи Ренессанс даври имкониятлари, таклифлари, муаммо ва истиқболли режалар» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга старт берилган эди. Анжуманда вилоятимиз вакили - 37-мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Садоқат Турсунова ўзининг «Мутаффакирлар қарашларида илмга муносабат» номли мақоласи билан муваффақиятли иштирок этди. Ғолиблар сафида эътироф этилган ижодкор муаллима 8 октябрь куни М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети Тошкент филиалида бўлиб ўтган якуний маросимда қатнашиб,муносиб тақдирланди. Унга халқаро илмий-амалий конференциянинг эсдалик кўкрак нишони, ИД гувоҳномаси ва сертификати, диплом ва ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди. С. Турсунованинг илмий раҳбарига ташаккурнома топширилди.
комментариев