29-БМСМда “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” танловининг Тойлоқ туман босқичи бўлиб ўтди.
Танлов Низомига кўра беллашувда таълим-фан, санъат, маданият, ахборот технологиялари, бадиий ижод, архитектура ва дизайн, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларда фаолият юритаётган, 15 дан 30 ёшгача бўлган талаба ва ёшлар иштирок этишди.
Ғолиблар 3 йўналиш: тасвирий ва амалий санъат (тасвирий санъат, амалий санъат); адабиёт ва публицистика (назм, наср ва публицистик материаллар); миллий мақом ва миллий эстрада бўйича иқтидор ва қобилиятларига қараб аниқланди ва танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди. Уларга ташкилотчилар томонидан Фахрий ёрлиқлар аа эсдалик совғалари топширилди.
комментариев