» » 2020/2021 ўқув йили учун абитуриентлар 5 тагача таълим йўналишини танлаши мумкин

2020/2021 ўқув йили учун абитуриентлар 5 тагача таълим йўналишини танлаши мумкин


Жорий йилдан бошлаб, абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавирият таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек,  кириш тест синовларида абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.

Бундай вазиятда абитуриент устуворлик, йўналишига киролмаган тақдирдагина кейинги йўналишда омадини синаб кўриши мумкин. Агар хоҳ контракт, хоҳ грант бўлсин, устуворлик йўналишига тўплаган бали етса, унда кейинги кейинги йўналишлар учун баллари ҳисобга олинмайди ва танловда иштирок эта олмайди.

Ортиқча саволлар бўлмаслиги учун мисол тариқасида тушунтирамиз.

Айтайлик, Самарқандлик абитуриент тарих йўналиши бўйича қуйида кетма-кетликда ОТМларни танлайди дейлик:

Таълим шакли: Кундузги

Таълим тили: Ўзбек

1-  Йўналиш: СамДУ- тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)

2-  Йўналиш: СамДУ- Фалсафа

3-  Йўналиш: СамДУ- Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими

4-  Йўналиш: СамДУ-тарих ўрганиш методикаси

5-  Йўналиш: ЖДПИ- Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими

Айтайлик, абитуриент тест синовларида умумий 145 балл тўплади дейлик. Бу балл 1-йўналиш: СамДУ- тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)га контрак, 2-СамДУ- Фалсафа, 3-йўналиш: СамДУ- Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими, 4-йўналиш: СамДУ-тарих ўрганиш методикаси, 5-йўналиш: ЖДПИ- Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълимига бюджетга етарли бўлса, унда абитуриент қайси бирини танлаши мумкин?

Йўқ, бўлмайди! Бундай вазиятда абитуриент имконияти йўқ, у устувор йўналиш сифатида биринчи ўринда 1-йўналиш: СамДУ- тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)ни белгилагани учун, шу ернинг контрактига кирган ҳисобланади, қолган 4 та йўналиш инобатга олинмайди. Қачонки у 1-йўналиш: СамДУ- тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)га етарли балл тўплаёлмасагина, кейинги 2- СамДУ- Фалсафага ўтилади. Агар абитурент бали 1-йўналиш: СамДУ- тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) ва 2- СамДУ- Фалсафага ҳам етарли бўлмаган тақдирдагина, кейинги 3-йўналиш: СамДУ-Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими, 4-йўналиш: СамДУ-тарих ўрганиш методикаси ёки   5-йўналиш: ЖДПИ- Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими инобатга олинади. Яни, устуворлик биринчи ОТМга кираолмасагина, балл кейингисига  кўриб чиқилади. Агар устувор ОТМга етарли балл тўпладими, тамом, у хох бюджет хоҳ контракт бўлсин кейинги ОТМлар инобатга олинмайди, шу ерда тўхтайди.

Шунинг учун, абитуриентга танлов имконияти ҳужжат топшириш вақтида берилади. Ўша пайтда у ОТМлар рўйхати ва уларнинг кетма-кетлигини тўғри танлаши керак, тест ўтгандан кейин унда танлов ёки ўзгартириш имкони бўлмайди.

Жорий йилда қабул жараёнлари онлайн бўлишини инобатга олсак, абитуриентлар йўналиш танлаётганда масъулият билан ёндашишлари керак бўлади.

Диққат!!!

Ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача қабул қилинади.

Давлат тест маркази Самарқанд вилоят бўлими.


комментариев