» » Бахт қўрғони бунёдкорлари

Бахт қўрғони бунёдкорлари

"Оила илмий-амалий тадқиқот маркази" туман бўлими томонидан 25, 30, 40 йиллар давомида аҳилликда яшаётган, фарзандларини оилага, Ватанга садоқат руҳида соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаб вояга етказган оила вакиллари учун "Бахт қўрғонининг бунёдкорлари эъзозимизда" деб номланган маданий тадбир ташкил этилди. 
Тадбирни кўтаринки руҳда ўтишида туман маданият бўлими ҳамда Тойлоқ педагогика коллежининг бадиий жамоаси яқиндан ёрдам беришди. Тадбир сўнгида ибратли оилалар вакиллари марказнинг ташаккурномалари билан тақдирланди.

комментариев