Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон банклар ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган “Анор – 2025” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.Республика босқичида вилоятимиздан Ферузахон Хонкелдиева бошчилигидаги фаол тадбиркор аёллар иштирок этди. Улар орасида алоҳида ютуқлари билан ажралиб турган Абдуғаниева Азиза умумий йўналиш бўйича энг юқори ўринни қўлга киритди. Шунингдек, фермерлик йўналишида тадбиркорлиги, меҳнати ва ютуқлари билан эътироф этилган тумандошимиз — “Камрон – Козим – Нозимбек” фермер хўжалиги раҳбари Норҳол Раҳматова ғолиблар сафидан жой олди.
Маросим якунида ғолиблар Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси томонидан “Тадбиркор аёл” фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бу эзгу анжуман мамлакатимизда фаол, ташаббускор ва меҳнатсевар аёлларни рағбатлантириш, уларнинг янги ғоя ва лойиҳаларини кенг жамоатчиликка танитишга ҳам хизмат қилди.

комментариев