» » Кўринишни эмас — келажакни танлашимиз керак

Кўринишни эмас — келажакни танлашимиз керак

ЖАХОНГИР ШИРИНОВ;
“Тўй ва таъзияға сарф қилинатургон оқчаларимизни биз, туронийлар, илм ва-дин йўлиға сарф этсак, анқариб оврупойилардек тараққий этармиз ва ўзимиз-да, динимиз-да обрўй ва ривож топар. Йўқ, ҳозирги ҳолимизға давом этсак, дин ва дунёға зиллат ва мискинатдан бошқа насибамиз бўлмайдур.
Маҳмудхўжа Беҳбудий

«Ойна» журнали, 1915 йил
Бундан 100 йил олдин айтилган ушбу фикр нақадар бугунги кун учун ҳам долзарб!   
Бугун биз оддий бир одат ҳақида эмас, келажагимизни белгилайдиган танлов ҳақида гаплашяпмиз. Бу танлов — дабдабами ёки таълим? Кўринишми ёки мазмун?
   
Муаммо қаерда? Биз тўй қиламиз. Бу — табиий. Лекин нега имкониятдан ортиқ қиламиз? Кейин эса «нима учун болаларимиз чет элларда оғир иш қилади?» — деймиз! Жавоби оддий: чунки биз сармояни келажакка эмас, “кўринишга” тикяпмиз.
   
Дабдабанинг ҳақиқий нархи – 1 кунлик шов-шув, холос. Кўпчилигимиз буни миллий анъанамиз ҳам деймиз! Лекин, бу анъана эмас — одатга айланган босим (динимиздаям, қонунларимиздаям мавжуд бўлмаган мажбуриятни гўёки “бир кўринмас қўл” ёқамиздан бўғиб зиммамизга юклаётгандек).
    
Нима учун айрим ёшлар чет элга оғир меҳнат қилишга рози бўлиб кетяпти?
    
Чунки, унинг касби йўқ, билими йўқми – ўз-ўзидан бошқа танлови ҳам йўқ! Агар унда билим бўлганда, миграция бу мажбурият эмас, балки танлов бўларди, у шунчаки ишчи эмас, балки мутахассис, керак бўлса бошқарувчи бўларди.
    
Миллат тақдири шу ерда ҳал бўлади! Дабдабани устувор қилган жамият – истеъмолчи бўлади, қарам бўлади! Таълимни устувор қилган жамият – яратувчи бўлади, ўз тақдирини ўзи белгилайди!
   
Хулоса қилишимиз керак! Кўринишни эмас — келажакни танлашимиз керак!

@Yangi_deputatlar_minbari

комментариев