Бугун Тойлоқ туманида "Адолат" СДП 🔴"Адолат" СДП Тойлоқ туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Нилуфар Акрамова ташаббуси билан "Бор меҳримиз сенга, болажон" шиори остида донорлик акцияси ташкил этилди. Инсон саломатлиги ва асрашга қаратилган ушбу хайрия тадбири кенг жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинди.
🇺🇿Акцияда Тойлоқ тумани прокурори Улуғбек Оқбўтаев шахсан иштирок этди. Унинг ушбу эзгу ташаббусдаги иштироки нафақат фуқаролик масъулияти, балки инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва юксак инсоний фазилатларнинг амалий ифодаси сифатида алоҳида эътиборга лойиқдир.⚖️Тадбирда, шунингдек, "Адолат" СДП Тойлоқ туман Кенгаши раиси Нилуфар Акрамова, туман ички ишлар бўлими ходимлари, туман прокуратураси ходимлари ҳамда кўплаб кўнгиллилар фаол қатнашдилар. Иштирокчилар бир ёқадан бош чиқариб, беморлар, айниқса, даволанишга муҳтож болажонлар ҳаётини сақлаб қолиш йўлида ўз ҳиссаларини қўшдилар.
🩸Донорлик – бу шунчаки қон топшириш эмас. Бу инсон ҳаётига умид улашиш, кимнингдир соғайишига сабабчи бўлиш, эзгулик ва саховатнинг амалий намунасини кўрсатишдир. Айниқса, турли соҳа вакиллари ва раҳбарларнинг бундай хайрли ишларда фаол иштирок этиши жамиятда меҳр-шафқат, бирдамлик ва инсон қадрини улуғлаш каби эзгу қадриятларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.
👫"Бор меҳримиз сенга, болажон" донорлик акцияси Тойлоқ туманида эзгулик, ҳамжиҳатлик ва инсонпарварлик тамойиллари амалда ўз ифодасини топаётганининг яна бир ёрқин намунаси бўлди. Бу каби ташаббуслар жамиятда саховат ва меҳр-оқибат муҳитини янада кучайтириб, кўплаб инсонлар қалбида яхшилик қилиш истагини уйғотиши билан аҳамиятлидир.Самарқанд вилоят кенгаши матбуот хизмати.
✈️https://t.me/adolat201

комментариев