» » Фарзандларимиз тақдири учун масъулмиз

Фарзандларимиз тақдири учун масъулмиз

Туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда асосий эътибор бугунги кунда оғриқли муаммога айланиб улгурган оилавий ажримлар, хусусан, фарзанди учун алимент тўлашдан  бўйин товлаш муоммоларига қаратилди.


Туман прокуратураси, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари органлари фаолиятини мувофиқлаштириш туман кенгаши ҳамкорликда ташкил этган тадбирда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари , имом-хатиблар, ҳуқуқ-тарғибот идоралари, умумтаълим мактаблари психологлари ҳамда мажбурий ижро бюроси ходимлари, таклиф этилган ташкилот раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва бошқалар қатнашдилар.


«Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими раиси А.Искандаров бошқариб борган йиғилишда туман мажбурий ижро бюроси бошлиғи У.Мардонов, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Қувватова, туман прокурори Ф.Абдухолиқов, туман бош имом-хатиби Б.Исмоилов ва бошқалар сўзга чиқиб, оилавий ажримларнинг олдини олиш, алимент тўлашдан ошкора бўйин товлаётганларга нисбатан маъмурий ва бошқа таъсир чораларини кучайтириш лозимлигини таъкидлашди.


 Йиғилганларни қизиқтирган саволларга туман маъмурий суди раиси Т.Эргашев жавоб қайтарди.

комментариев