Нурли йўл маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган амалий семинарда турли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда уюшқоқлик билан ҳаракат қилиш масалалари диққат марказида бўлди.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти вилоят ташкилоти томонидан Нурли йўл МФЙ билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда масъул туман ташкилолари раҳбарлари, маҳалла фаоллари, ўқувчи-ёшлар ва жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.
Тадбирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходими, лейтенант Бахтиёр Болтаев, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти вилоят ташкилоти бўлим бошлиғи Ҳайдар Холов, ташкилотнинг фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассиси Адҳам Мамараҳимов, ташкилотнинг 1-ёрдам бўйича Халқаро тоифали мутахассиси Диана Алиева, туман ФВБ ЁХБ раҳбари, катта лейтенант Баҳрилло Холиқулов, Нурли йўл МФЙ раиси Х. Исрофилова ва бошқалар сўзга чиқдилар. Тадбир чоғида фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш қоидалари видеороликлар ёрдамида ва амалий тарзда намойиш этилди.
Шавкат РАҲМОНОВ,
17-мактаб ўқитувчиси.
комментариев