
Бугун туман ҳокими Б. Бобоназаров мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида фермер хўжаликлари раислари билан учрашди. Б. Бобоназаров бу йил қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаси вакиллари учун катта синов йили бўлишини, карантин қанча вақт давом этишидан қатъи назар, аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжи камаймаслиги, шу боисдан янги тизим асосида бор имкониятимизни ишга солиб, бу синовдан ёруғ юз билан чиқишимиз кераклигини таъкидлади. Учрашув сўнгида агрофирма раҳбарлари ҳамда фермер хўжаликлари раисларига зарурий топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Каналга қўшилинг:👇
👉 @qushchinor_uz
комментариев