» » 9 МАЙДА ҚАБРЛАРНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШГА РУХСАТ БЕРИЛАДИМИ?

9 МАЙДА ҚАБРЛАРНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШГА РУХСАТ БЕРИЛАДИМИ?

9 май байрами яқинлашиб келмоқда, Хотира ва қадирлаш кунида кўпчилик ота-боболарининг қабрларини зиёрат қилишга боради. Ҳар йили бу одат тусига кирган. Карантин даврида нима бўлади? Қабристонларга боришга рухсат этиладими? Ушбу саволга Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов жавоб берди.


“Ҳурматли фуқаролар, республикамиз ҳукумати томонидан, илгари ўтказилиши режалаштирилган айрим тадбирларни, яъни диний маросимлар, хотира ва қадрлаш ҳамда шунга ўхшаган тадбирларни карантин талабларидан келиб чиқиб, вақтинча чеклаш бўйича қарор қабул қилинган.


Карантин чекловлари юмшатилиб, ушбу турдаги маросимлар ва байрам тадбирларига рухсат берилиши билан, жамоатчиликка бу хақда зудлик билан етказилади.


Тўғри тушуниб, карантин қоидаларига риоя этаётганингиз учун миннатдорлик билдирамиз”, дейди Ғиёсов.


ЎзА


УЙДА ҚОЛИНГ!


Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев