» » Тойлоқда коронавирусга қарши курашаётган ташкилот ходимлари тақдирланди

Тойлоқда коронавирусга қарши курашаётган ташкилот ходимлари тақдирланди



   Covid-19 пандемияси тарқалишининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини асраш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида туманимизда дезинфекция ишлари янада кучайтирилмоқда. Бугун вилоят марказий ҳарбий округи ҳамда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида туманимизда кенг қамровли дезинфекция ишлари олиб борилди. 

    Тадбир аввалида туманимизда коронавирус инфекциясига қарши курашда фидокорлик кўрсатиб келаётган туман санитария эпидемиология осойишталиги маркази, ободонлаштириш ҳамда мудофаа бўлимлари ходимларига марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг штаб бошлиғи, полковник Қаҳрамон Очиловнинг ташаккурномалари топширилди.  

    Шундан сўнг, тадбирга жалб этилган 12 та ўт ўчириш техникалари ҳамда 140 нафар иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, туман маркази ва 15 та маҳалла кўчаларини тўлиқ зарарсизлантиришди. 



комментариев