» » ДЕПУТАТЛАР ФАОЛИЯТИДАН

ДЕПУТАТЛАР ФАОЛИЯТИДАН


Халк депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Лобар Муминова ва туман Кенгаши депутати Нилуфар Акрамовалар тумандаги Сочак, Истиқлол ва Гулобод маҳаллаларида бўлишиб, туман "Саховат ва кўмак " умумҳаракати томонидан маҳалладаги кам таъминланган фуқароларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини манзилли етказилишини  мониторинг қилишди. 
Бундан ташқари, карантин даврида аҳолига етказиб берилаётган кўчма дўконлардаги озиқ-овқатларнинг нархи ва сифатини  ўрганишди.

Шунингдек, И. Азимов ҳомийлигида маҳаллалардаги ногирон, кам таъминланган 10 нафар фуқароларга 245 минг сўмдан пул маблағлари берилди.

 Депутатлар учрашув давомида фуқароларга аҳоли бандлигини таъминлаш, кредит олиш бўйича тушунтириш ва маслаҳатлар беришди.

 Каналга қўшилинг:?
? @qushchinor_uz

комментариев