» » Нега "сариқ" ҳудудларда болалар боғчаси очилди-ю, ўқув марказларига рухсат берилмади?

Нега "сариқ" ҳудудларда болалар боғчаси очилди-ю, ўқув марказларига рухсат берилмади?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидлемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:
- Нега «сариқ» ҳудудларда ижтимоий масофани сақлаш, ниқоб тақиш ва гигиенага риоя қилишга мажбур қилиб бўлмайдиган болалар учун гуруҳда 15 тагача бола билан боғчалар очилиши мумкину, барча гигиена қоидаларига риоя қила оладиган, ниқоб тақадиган абитуриентлар 10 тадан бўлиб ўқув марказларига боришлари мумкин эмас?
- Ҳозирда кўплаб корхона, муассаса ва ташкилотлар фаолияти тикланмоқда. Ота-оналар ишлашлари учун болалар боғчаси ишлашига рухсат берилмоқда.
Абитуриентлар эса онлайн режимда ўқишлари мумкин, - деб жавоб берди Нурмат Отабеков.

комментариев